Жаҳон | 19:43 / 04.04.2022
25588
2 дақиқада ўқилади

Зеленский Украина назоратига қайтган Бучага борди

Украина президенти Владимир Зеленский Киев яқинидаги Буча шаҳарчасига борди. Бу ҳудуд россиялик ҳарбийлар Киевни тарк этгач, яна Украина назоратига қайтган.

Фото: Getty Images

Зеленский қўриқчилари ҳамроҳлигида вайронага айланган Бучани айланиб, одамлар билан гаплашган. Украина Бучада рус ҳарбийлари томонидан украиналикларга нисбатан қирғин содир этилган деб ҳисоблайди, Россия томони эса бу айбловни рад этган.

Зеленский Бучада ОАВ вакиллари билан гаплашишга ҳам улгурди. У саволларга украина ва рус тилларида жавоб берди. Украина етакчиси Россиянинг Бучада қилган ишлари генеоцид ва ҳарбий жиноят эканини таъкидлади. Украина президентининг айтишича, мамлакат бутун Украина бўйлаб мудофаани кучайтиради, Россия билан тинчлик келишуви бўйича музокаралар ҳам давом эттирилади. «Тўғриси, улар билан нима қилганларини кўратуриб гаплашиш қийин бўлмоқда», деган Зеленский музокаралар мураккаб ўтаётганини айтар экан.

Ronaldo Schemidt / AFP / Scanpix / LETA

Рус аскарлари тарк этгач, журналистлар Бучада бўлиб суратлар эълон қилишди. Уларда кўчаларда отиб кетилган одамлар, вайрона уйларда уйилиб ётган жасадлар, оммавий қабристон суратларини кўриш мумкин. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лаврой Бучадан эълон қилинаётган суратларни саҳналаштирилган деб атади. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш эса Бучадаги ҳолат бўйича текширув ўтказиш зарурлиги ҳақида гапирди.

Киев яқинидаги Буча Ирпен ва Гостомел ўртасида жойлашган. Шаҳарчада 30 мингдан ортиқ одам яшайди.

Мавзуга оид