Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат ўрмон фонди участкалари аукцион орқали ижарага берилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Давлат ўрмон фонди участкаларини аукцион орқали ижарага беришнинг маъмурий регламенти тасдиқланади.
Белгиланишича:
- “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг “E-auksion” электрон савдо платформаси аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича оператор ҳисобланади;
- ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг буюртмасига асосан аукцион орқали амалга оширилади;
- ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш бўйича амалдаги шартномалар 1 октябргача ижарага берувчи томонидан аукционсиз ижарага берилган ўрмон фонди ерлари ҳисобини юритиш ахборот-биллинг тизими дастурига киритилади ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан QR-код (матрик штрихли код) билан қайта расмийлаштирилади ва рўйхатдан ўтказилади;
- тузилган шартномалар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида рўйхатдан ўтказилгандан сўнг кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда “ijara-urmon.uz” электрон майдончаси ва “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими” билан ўзаро маълумот алмашинувини йўлга қўяди.
Мавзуга оид
00:27 / 01.05.2025
Самарқанддаги ўрмонда 50 мингдан ортиқ бута ва дарахтлар ёниб кетди
20:33 / 28.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси бўлган резолюцияни қабул қилди
12:17 / 17.04.2025
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди
16:38 / 10.04.2025