Отабек Сатторий иши Олий судда кўриб чиқилди
Ўзбекистон Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати Отабек Сатторийга оид жиноят ишини кассация тартибида кўриб чиқди. Блогерга нисбатан чиқарилган аввалги ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.
Олий суднинг 2022 йил 5 апрелдаги ажрими билан Отабек Сатторийга нисбатан чиқарилган ЖИБ Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги ҳукми ҳамда Самарқанд вилоят суди ЖИБ судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 15 июлдаги ажрими ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилди.
Эслатиб ўтамиз, жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги ҳукмига кўра, О. Сатторий Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми «а», «г» бандлари ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61-моддаси (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари)га асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.
Самарқанд вилоят судининг ЖИБ апелляция судлов ҳайъати томонидан 2021 йил 15 июлда қабул қилинган суд ажрими билан жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги Отабек Сатторийга нисбатан чиқарилган ҳукм қисман ўзгартирилиб, суд ҳукмининг 2020 йил 2 июль куни «Termiz Eko Ekspress loyiha» МЧЖ раҳбари билан О.Сатторий ўртасида тузилган Термиз шаҳри Маърифат маҳалласи 6-уйда жойлашган 42-рақамли квартира ҳамда 44-рақамли квартиранинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда МЧЖ раҳбари Т.Шопулатовдан судланувчи О. Сатторий фойдасига 234 миллион 835 минг сўмни ундириш қисми бекор қилинганди. Блогерга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси эса ўзгаришсиз қолдирилганди.
Мавзуга оид
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
14:10 / 31.10.2024
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан ёрдам кўрсатилади
19:20 / 21.10.2024