Жаҳон | 18:04 / 06.04.2022
12157
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия Россиянинг 350 млрд долларлик активларини музлатади

Лиз Трасснинг сўзларига кўра, Москвадаги режим "604 миллиард долларлик валюта резервларининг 60 фоиздан ортиғини ишлата олмайди".

Фото: Getty Images

Буюк Британия ҳукумати Россиянинг 350 миллиард долларлик активларини музлатади. Бу ҳақда Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Москвадаги режим "604 миллиард долларлик валюта резервларининг 60 фоиздан ортиғини ишлата олмайди".

Трасс "мувофиқлашган санкциялар Россия иқтисодиётини совет даврига улоқтириб ташлаётгани"ни таъкидлади.

"Лекин биз бундан ҳам кўпроғини қила оламиз ва қилишимиз шарт", - деди у.  

Трасс "Россия нефти, кўмири ва гази импортини тўхтатиш бўйича аниқ жадвални келишиб олиш"га чақирди. 

Бундан ташқари, Британия ташқи ишлар вазири НАТО ва "катта еттилик" бўйича ҳамкорларни "Россия президенти Владимир Путиннинг ҳарбий ғазнасини тўлдираётган саноат соҳаларига чекловлар киритиш"га чақирди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид