Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грецияда нархлар ошишига қарши 24 соатлик иш ташлаш бошланди
Грецияда сўнгги ойларда кузатилаётган нарх-наволар ошишига қарши норозилик сифатида умумий иш ташлаш бошланди. Норозилик акцияси 24 соат давом этади.
Мамлакатда иш ташлаш ўтказишга 2,5 млн нафар ишчи-ходимни бирлаштирган ADEDY ва GSEE касаба уюшмалари бирлашмалари даъват қилган.
Айни пайтда Грецияда паромлар ҳаракати тўхтатилган. Бундан ташқари, йирик шаҳарлардаги темирйўл ва транспорт ходимлари ҳам ишга чиқмаган.
Касаба уюшмаларининг маълум қилишича, давлат муассасалари ва ташкилотлари ҳам ёпилган. Давлат шифохоналари ва мактаблар фаолияти чекланган.
Греция ўн йилга яқин давом этган молиявий инқироздан 2018 йилда чиққанди, аммо икки йилдан сўнг пандемия мамлакат иқтисодиётига жиддий зарар етказди. Ҳозирда энергия нархлари ошиши инқирозни чуқурлаштирмоқда.
Мавзуга оид
16:13 / 29.04.2025
Тошкентда Греция элчихонаси очилди
19:18 / 12.03.2025
“Талаблари жуда оғир, ҳукумат қийинчиликларга дуч келади” – Германиядаги иш ташлашлар ҳақида суҳбат
20:44 / 09.03.2025
Ҳамбург аэропорти иш ташлашлар сабаб бутунлай фаолиятини тўхтатиб қўйди
15:23 / 01.03.2025