Ўзбекистон | 07:47 / 08.04.2022
2142
2 дақиқада ўқилади

Хоразм вилоятини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар белгиланди

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2026 йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган “йўл харитаси”;
  • Хоразм вилояти шаҳар ва туманларининг ихтисослашуви, “ўсиш нуқталари” ва “драйвер соҳалари”;
  • саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;
  • 2022 йилда Хоразм вилоятида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс тадбирлар;
  • Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган истиқболли лойиҳаларнинг манзилли рўйхати.

Хоразм вилоятида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 1,4 бараварга, саноат маҳсулотлари ҳажмини 1,4 бараварга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,1 бараварга, хизматлар ҳажмини 3,1 бараварга ҳамда қурилиш ишлари ҳажмини 1,2 бараварга ошириш назарда тутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид