Жаҳон | 22:27 / 09.04.2022
18480
1 дақиқада ўқилади

SpaceX илк бор космик туристларни Халқаро космик станцияга олиб чиқди

Туристлар космик саёҳат учун 55 млн доллардан пул тўлаган. Улар саккиз кун давомида космик станцияда бўлишади.

Фото: Futurism

Америкалик Ларри Коннор, канадалик Марк Пати ва исроиллик Эйтан Стиббе Crew Dragon космик кемасида космосга парвоз қилди.

“Евронюс”нинг хабар беришича, саёҳат учун 55 млн доллардан пул тўлаган туристларга NASA собиқ астронавти Майкл Лопес-Алегрия ҳамроҳлик қилди.

Шанба куни ичида космонавтлар бўлган капсула Халқаро космик станция билан бирлашган.

Космик туристлар станцияда саккиз кун бўлишади, сўнгра Ерга қайтишади.

Қайд этилишича, тарихда илк бор туристларни Халқаро космик станцияга Россиянинг “Союз” кемаси эмас, Илон Маскнинг SpaceX компанияси ишлаб чиқарган Crew Dragon кемаси олиб чиқди.

Компания ўтган йил сентябрида космосга оддий фуқаролардан иборат экипажни олиб чиққанди. Ўшанда бизнесмен, коллеж ўқитувчиси ва АҚШ қуролли кучлари фахрийси уч кун давомида Ер яқинидаги орбитада бўлиб қайтганди.

Мавзуга оид