Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
IT-мутахассислар Ўзбекистонни танламоқда - Euronews
Ўзбекистонда IT-компаниялар ва ушбу соҳа мутахассисларини қабул қилиш бўйича давлат даражасидаги чоралар қабул қилинди.
Фото: Yevgeniy Sorochin/AFP
Охирги бир ярим ой ичида айрим собиқ иттифоқ республикалари, хусусан, россиялик кўплаб IT-мутахассислари Ўзбекистонга кўчиб келишни маъқул кўрмоқда, деб хабар берди Euronews.
– Аслида Тошкентдаги ҳаёт биз кутганимиздан ҳам кўра яхшироқ экан, – дейди IT Park ходими Анастасия Маркова. – Бу мамлакат бизни ўзиникилардек қабул қилди. Жудаям меҳмондўст халқ.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда IT-компаниялар ва ушбу соҳа мутахассисларини қабул қилиш бўйича давлат даражасидаги чоралар қабул қилинди.
– Бу ерга кўчиб келган юқори ва ўрта малакали мутахассислар туфайли бизда маҳаллий ёш мутахассислар даражасини юқори кўтариш имконияти пайдо бўлди, - дейди IT Park директори ўринбосари Баҳодир Аюпов.
Аввалроқ Беларусдан Ўзбекистонга келган IT-мутахассислари дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашганди.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
22:24 / 12.05.2025