Жаҳон | 16:05 / 13.04.2022
7121
2 дақиқада ўқилади

Байден Украинада тинч аҳоли вакиллари ўлдирилишини геноцид деб атади

Бунгача Байден фақат «ҳарбий жиноятлар» атамасини қўллаётганди.

Фото: ASSOCIATED PRESS

АҚШ президенти Жо Байден илк бор россиялик ҳарбийларнинг Украинадаги ҳаракатларини «геноцид» сифатида характерлади.

«Ҳа, мен буни геноцид деб атадим, чунки Путин украиналик бўлиш ғоясини шунчаки ер юзидан йўқ қилишга уринаётгани тобора аниқ бўлиб бормоқда. Руслар Украинада қилган том маънода даҳшатли ишларга далиллар ортиб бормоқда», — деган у Айовадаги учрашувда журналистларга.

Шу билан бирга у Украинадаги ҳодисаларни геноцид деб квалификация қилиш юридик нуқтайи назаридан қанчалик тўғри бўлиши борасида қарорни юристлар ҳал қилиши кераклигини айтган.

«Биз юристларга халқаро миқёсда бу атама тўғри келадими ёки йўқлигини ҳал қилишига рухсат берамиз, аммо маълум бир тарзда менга шундай туюлмоқда», дея қўшимча қилган у.

Байденнинг баёнотига Украина президенти Володимир Зеленский муносабат билдирди. «Ёвузликка қарши туриш учун, нарсаларни ўз номи билан аташ керак», — дея ёзган у твиттерида.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид