Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда
Республикада доимий аҳоли сони ҳар куни 1,8 минг кишига ошмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита ахборотига кўра, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,4 миллион кишини ташкил этмоқда.
Қайд этилишича, йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 0,5 фоизга ошган.
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 54,2 минг кишига кўпайган.
2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда, дейилади хабарда.
Бундан олдин ҳудудлар бўйича 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли тўғри келиши айтилганди.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
09:50 / 24.05.2025