Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда «Маҳалла - комплекс» тадбири ўтказилади
Хоразм вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир бўлган, аҳолининг турмуш даражаси паст, оғир тоифадаги маҳаллаларда аҳолининг яшаш шароитлари, ҳаёт даражасини яхшилаш ва ижтимоий муаммоларини ечиш мақсадида «Маҳалла - комплекс» тадбири амалга оширилади.
Хоразм вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир бўлган, аҳолининг турмуш даражаси паст, «Обод қишлоқ» дастурига киритилган, оғир тоифадаги маҳаллаларда аҳолининг яшаш шароитлари, ҳаёт даражасини яхшилаш ва ижтимоий муаммоларини ечиш мақсадида «Маҳалла - комплекс» тадбири амалга оширилади.
Бунинг учун Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Бандлик бош бошқармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа ташкилот раҳбарлари ва ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилади.
«Маҳалла - комплекс» тадбири доирасида қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган:
- - Маҳалладаги ишсиз, касб-ҳунарга ўқиш, ўзини-ўзи банд қилиш истаги бор, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқароларга амалий ёрдам бериш;
- - Фуқароларни кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ижтимоий муамоларни ўрганиб, ечиш чораларини кўриш;
- - Якка-ёлғиз кексалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахслар ҳолидан хабар олиш, уларнинг хонадонларида ҳашар ўтказиш;
- - Яшил макон умумиллий лойиҳаси доирасида ҳокимлик томонидан маҳалла фуқаролар йиғини учун ажратилган ер майдонига терак кўчатлари ва қаламчаларини экиш ва аҳоли ўртасида тарғибот қилиш;
- - Давлат идора ва ташкилотларига кўп маротаба мурожаат қилаётган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш;
- - Маҳаллаларда тарбияси оғир вояга етмаганлар, тўлиқсиз оилалар, нотинч оилалар ва кам таъминланган оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг ҳамда етим болаларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, улар билан манзилли ишлаш тизимини йўлга қўйиш;
- - Бой тажрибага эга мехнат фахрийлари билан ёшлар ўртасида «Кексалар эъзозда» тадбирларини ташкил этиш;
- - 2022 йил май ойида ўтказиладиган маҳалла фуқаро йиғини раиси сайловигача тайёргарлик кўриш бўйича тарғибот тадбирларини ўтказиш;
- - Маҳаллаларда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида миллий, умуминсоний ва оилавий қадриятларни, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича тарғибот ишларини тизимли ташкил этиш;
- - Маҳаллалар миқёсида аҳоли хонадонларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш, томорқадан фойдаланиш бўйича тарғибот тадбирларини ўтказиш;
- - Маҳаллада «Ҳуқуқий билимлар соати», «Ёнғин хавфсизлиги» тадбирларини ташкил этиш;
- - Аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш;
- - Аҳоли ўртасида спорт мусобақаларини ўтказиш;
- - 11-синф ўқувчилари билан фахрийлар ўртасида учрашувларни ташкил этиш ва аълочи ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар бериш;
- - Аниқланган камчиликлар ва муаммолар бўйича таҳлилий маълумотларни тайёрлаш ва туман (шаҳар) идора ва ташкилот раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиш.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
21:35 / 22.05.2025