Нукусда маст аёл ҳайдовчи ЙПХ машинаси билан тўқнашди
Cobalt’нинг 27 ёшли маст аёл ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғида тўхтамасдан, ЙПХ инспекторининг Laсetti’сига урилган.
Воқеа шу йилнинг 17 апрел куни соат 23:50лар атрофида Нукус шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида юз берган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ЙҲХБ хабар берди.
Маълум бўлишича, ЙПХ инспектори А.Ешниязовга Нукуснинг Аллаяр Дўсназаров ва Амир Темур кўчалари кесишмасида светофорнинг қизил чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиб юрган Cobalt’ни тўхтатиш ҳақида хабар берилган.
ЙПХ инспектори А.Ешниязов ўзига хизмат учун бириктирилган давлат рақами 95 989 VSF бўлган Lacetti’да қоидаларга бўйсунмаган ҳайдовчини тўхтатган. 1995 йилда туғилган Cobalt ҳайдовчиси И.Каримов кўчасида катта тезликда ҳаракатланиб, ЙПХ инспектори хизмат машинасига урилган. Юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган.
Аниқланишича, Cobalt ҳайдовчиси Ж.Қ. (аёл киши) машинани маст ҳолда бошқаргани маълум бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:33 / 08.09.2024
Диаметри 40,5 метр, баландлиги 22 метр: Гиннесснинг рекордлар китобига кирган ўтовдан репортаж
14:27 / 27.08.2024
Хориждаги қорақалпоқ диаспоралари вакиллари Нукусда йиғилди - фото
07:33 / 27.08.2024
Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропортига қарши иш қўзғатди
15:11 / 24.08.2024