Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий гвардияга бир қатор янги ваколатлар берилмоқда
Ўзбекистон Миллий гвардиясига бир қатор ваколатлар берилмоқда. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев хабар қилди.
Қайд этилишича, Миллий гвардия органлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қатор моддалари бўйича ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақли эканлиги белгиланмоқда.
Ушбу моддалар:
187-моддасининг биринчи қисми (Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш);
188-модда (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш);
188-2-модда (Вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш);
192-модда (Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш) бўйича.
Миллий гвардия органлари мансабдор шахслари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-, 183-, 184-2-, 184-3-, 185-, 185-1- (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари) 185-2-, 185-3-, 186-моддаларида, 187-модданинг иккинчи қисмида, 188-1-, 188-3-, 189-, 189-1-, 190-, 191-, 194-1-, 195-1-, 196- (Миллий гвардияга тегишли қисми бўйича) ва 210-1- моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиши ва белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юбориши белгиланмоқда.
Лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилингани айтилади.
Мавзуга оид
09:54 / 06.03.2025
Миллий гвардия тизимига ишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
11:10 / 12.02.2025
Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди
17:11 / 07.02.2025
Миллий гвардияга маъмурий жазо чорасини қўллаш ваколати берилди
13:24 / 06.02.2025