Андижонда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
2022 йил 19 апрель куни соат 09:00 ларда Андижон вилояти, Андижон тумани, «Қўшариқ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4P-116 автомобиль йўлининг 4-километрида 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар бермоқда.

Фото: ИИБ ахборот хизмати
Қайд этилишича ҳайдовчилар:
1) 2002 йилда туғилган С.С. бошқарувидаги Lacetti русумли;
2) 1993 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги яна бир Lacetti русумли;
3) 1999 йилда туғилган Ш.Э. бошқарувидаги Damas русумли;
4) 1987 йилда туғилган З.Т. бошқарувидаги Tico русумли;
5) 1986 йилда туғилган Ф.Ш. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Натижада, Damas автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Андижонда Spark ағдарилиб кетиши оқибатида 1 ёшли бола вафот этгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид

22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди

23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди

19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

07:50 / 24.05.2025