Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 13,2 млрд долларга тенг бўлди
2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 13,2 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмасида экспорт 5,8 млрд долларни ташкил қилди.
Экспорт таркибида маҳсулотлар 5,2 млрд долларни, хизматлар эса 568 млн долларни олиб келган.
Бундан ташқари, ташқи савдода импорт ҳажми 7,4 млрд долларни ташкил этди. Бунда, маҳсулотлар – 6,8 млрд доллар, хизматлар – 530 млн доллар.
Шунингдек, ташқи савдо айланмасида салдо -1,6 млрд долларга тенг бўлди.
Бундан олдин Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга 10 та давлат маълум қилинганди.
Январь-февраль ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Хитой ва Россия етакчилик қилган. Хитойдан 1 млрд долларлик, Россиядан эса 905,2 млн долларлик маҳсулотлар импорт қилинган.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025