Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонда мажбурий ниқоб тақиш режими бекор қилинади
Халқаро аэропорт ва таълим муассасаларида тиббий ниқоб тақиш мажбурий бўлмайди, аммо тавсия қилинади.
Озарбойжонда 1 майдан бошлаб коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган мажбурий ниқоб тақиш режими бекор қилинади.
"2022 йил 1 майдан бошлаб 2022 йил 1 июлгача узайтирилган махсус карантин режими шароитларида шахсий ҳимоя воситаларидан (тиббий ниқоблар) фойдаланиш талаби бекор қилинади", — дейилади мамлакат вазирлар маҳкамаси хабарида.
Қайд этилишича, халқаро аэропорт ва таълим муассасаларида тиббий ниқоб тақиш мажбурий бўлмайди, аммо тавсия қилинади.
Ҳозирда Озарбойжонга кириш учун эмланганлик тўғрисидаги сертификат талаб қилинади. Бу қоида 18 ёшгача бўлганларга тааллуқли эмас. Мамлакатда 15 апрелдан чегарадан ўтишда ПЗР-тест топшириш талаби бекор қилинган.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025