Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг тўрт шаҳрида инновацион технопарк ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарклари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Тошкент шаҳрида барпо этилган “INNO” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки Наманган, Бухоро, Жиззах ва Нукус шаҳарларида 2023-2026 йилларда босқичма-босқич ташкил этилади. Бунда, 8 та стартап-акселератор, 4 та бизнес-инкубатор, 4 та ишлаб чиқариш майдонлари, 12 та коворкинг марказлари фаолияти йўлга қўйилади.
Ташкил этиладиган Технопарклар маҳаллий бюджет ҳамда Ўзбекистон ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Белгиланишича:
- технопарклар резидентлари инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун энг қулай шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон ҳудуди доирасида экстерриториаллик принципи асосида жойлаштирилади;
- технопаркларни қурилиш ва жиҳозлаш харажатлари 90 фоизи Ўзбекистон ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури, 10 фоизи Қорақалпоғистон республика бюджети ва тегишли вилоятлар маҳаллий бюджетининг маблағлари ҳисобидан қопланади;
- технопаркларга ҳар йили “Бўлажак олим” танлови доирасида ажратиладиган маблағларнинг 30 фоиздан кам бўлмаган миқдори стартап лойиҳаларни эълон қилиш, кўриб чиқиш, танлаб олиш ва муваффақиятли лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади.
Мавзуга оид
13:18 / 12.05.2025
Ўзбекистонда тадқиқотлар учун ялпи харажатлар 4,5 трлн сўмни ташкил этди
07:39 / 01.05.2025
Тошкентдаги технопарк ҳудудида ёнғин келиб чиқди
15:10 / 28.04.2025
Ўзбекистонда Бошқирдистон компанияларини жойлаштириш учун қўшма технопарк ташкил этилади
17:34 / 02.12.2024