Ўзбекистон | 09:42 / 22.04.2022
5518
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киевда тўлақонли фаолиятини тикламоқда

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киев шаҳрида ўзининг тўлақонли фаолиятини тикламоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Фото: torange.biz

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 22 апрел кунидан Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киев шаҳрида ўзининг тўлақонли фаолиятини бошлайди.

Саволлар бўлса, элчихонага мурожаат қилиш мумкин. Манзил: Киев, Владимирская кўчаси, 16, 01901. Телефонлар: +380 44 501 50 00 (умумий саволлар), +380 44 501 41 81 (умумий саволлар), +380 44 501 41 82 (консуллик бўлими), +380 44 501 41 83 (консуллик бўлими). Электрон манзил: [email protected]

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Львов шаҳрига вақтинча кўчирилганди.

Ўзбекистон ТИВ расмий вакили мамлакатнинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрида жойлашганини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид