Ўзбекистон | 08:16 / 28.04.2022
8866
2 дақиқада ўқилади

Андижон вилоятини ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг «2022-2026 йилларда Андижон вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

аҳолининг мавжуд муаммоларини бартараф этишга қаратилган амалий тадбирларни ўз ичига олган «йўл харитаси»;

Андижон вилояти шаҳар ва туманларининг ихтисослашуви, «ўсиш нуқталари» ва «драйвер соҳалари»;

  • саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;
  • 2022 йилда Андижон вилоятида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар;
  • Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган истиқболли лойиҳаларнинг манзилли рўйхати.

 
Комплекс ривожлантириш дастурига мувофиқ, Андижон вилоятида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ва саноат маҳсулотлари ҳажми 1,4 бараварга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 1,2 бараварга, хизматлар ҳажми 3,0 бараварга ҳамда қурилиш ишлари ҳажми 1,4 бараварга оширилади.

Мавзуга оид