Ўзбекистон | 20:57 / 28.04.2022
32971
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилмайдиган бўлди
Сўнгги икки йил давомида Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини олиб боришга рухсат берувчи лойиҳа ишлаб чиқилиши белгиланганди. Муҳокамалардан кейин бу ғоя бекор қилинди.
Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш тўғрисидаги қарорни бекор қилинди. Бу президентнинг 2022 йил 6 апрелдаги фармонида кўзда тутилган.
2019 йил 4 декабрда имзоланган президент фармонида 2021 йил 1 январдан бошлаб халқаро тажрибадан келиб чиқиб спорт соҳасини, айниқса, футболни янада ривожлантириш, унинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш назарда тутилганди.
6 апрел куни имзоланган президент фармони билан ушбу банд бекор қилинди.