Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳарбийлари украиналикларни Германияда тайёрлашни бошлади
Германияда украиналик ҳарбийлар Киев томонидан ҳарбий ёрдам сифатида олинган Америка жиҳозларидан фойдаланиш бўйича ўқув машғулотларини бошлади, деб хабар берди АҚШ Мудофаа вазирлиги.
Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жон Кирби 29 апрель, жума куни америкалик инструкторлар Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларини мамлакатни Россия билан низода ҳимоя қилиш учун ҳарбий ёрдам сифатида олинган асосий тизимлардан фойдаланишга ўргатишни бошлади.
Пентагон сайтида келтирилишича, ушбу машғулотлар «Украина ҳарбийлари илгари бошқа жойларда ўтказилган асосий артиллерия машғулотларига асосланади, шунингдек, яқинда эълон қилинганидек, Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам пакетларининг бир қисмига айланадиган радар тизимлари ва зирҳли транспорт воситаларини бошқариш бўйича дарсларни ўз ичига олади».
Тадбирлар АҚШнинг Европа ва Африкадаги (USAREUR-AF) армиялари қўмондонлиги ҳамда Германия томонидан биргаликда мувофиқлаштирилади. Америкаликларнинг мақсади - тренинг «фойдали ва конструктив, аммо оғир бўлмаслиги», сабаби украиналикларнинг ўз мамлакатидаги уруш туфайли узоқ муддатли машғулотларга вақти йўқ.
«Улар артиллерия билан ишлаш учун зарур бўлган тажрибага эга, энди эса Америка тизимининг хусусиятларини ўрганишлари керак», — деди Кирби. Гап М-777 гаубицалари ҳақида боряпти.
Аввалроқ Foreign Policy журнали АҚШ Украинага етказиб берилиши режалаштирилган 700 та Switchblade дронидан 100 тасини жўнатгани, шунингдек, Украинага топшириш учун мўлжалланган 90 та гаубицанинг 60 фоиздан ортиғини етказиб бергани ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025