Жамият | 17:36 / 01.05.2022
31760
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда «Микрокредитбанк» раҳбари пора билан қўлга олинди

«Микрокредитбанк» Самарқанд филиали раҳбари тадбиркорга 2 миллиард сўм кредит ажратиш эвазига ундан 10 минг доллар талаб қилган ва пулларни олаётганда ушланган.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда «Микрокредитбанк» Самарқанд филиали раҳбари 1982 йилда туғилган Б.Ҳ. Самарқанд шаҳрида жойлашган МЧЖга 2 миллиард сўм кредит ажратиб бериш эвазига тадбиркордан 6 минг доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Аниқланишича, банк филиали раҳбари тадбиркорга 2 миллиард сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 минг доллар пора талаб қилиб, 4 минг долларни олдиндан олган.

Қайд этилишича, ҳозирда, мансабдорга нисбатан, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид