Ўзбекистон | 10:37 / 02.05.2022
20867
1 дақиқада ўқилади

Тожикистондан келган поездда яшириб қўйилган опий партияси топилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан поезд вагонида наркотик топилди. Бу ҳақда ДХХ хабарида айтилган.

Тошкент вилояти Бекобод тумани “Бекобод-темирйўл” халқаро ўтказиш пунктига “Хўжанд-Арыс” йўналишида Тожикистондан кириб келган юк поезди ҳамда унинг таркибида бўлган вагонлар белгиланган тартибда ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда Давлат божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида хизмат итлари ёрдамида кўздан кечирилган.

Жараёнда, қурилиш молларини ташишга мўлжалланган вагонлардан бирининг жуфт ғилдиракларини улаб турувчи таянч асосининг ғовагида қора рангли полиэтилен пакет борлиги аниқланган

Пакет холислар ва мутахассислар иштирокида очиб кўрилганда, унинг ичидаги икки ўрамда 1 килограмм 949 грамм опий гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид