Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилишда айбланган олим қатл қилинади
Стокҳолмдаги Каролина институтида шифокор ва ўқитувчи бўлиб ишлаган Аҳмад Ризо Жалолий 2016 йилда Эронда қўлга олинганди.
Эрон суди томонидан олим Аҳмад Ризо Жалолийга нисбатан чиқарилган ўлим ҳукми 21 майгача ижро этилади, деб хабар берди “Онадўлу” агентлиги.
Эрон ва Швеция фуқароси бўлган Жалолий Исроил фойдасига жосуслик қилишда айбланган.
Стокҳолмдаги Каролина институтида шифокор ва ўқитувчи бўлиб ишлаган олим 2016 йилда Эронда қўлга олинганди.
У Исроилнинг «Моссад» ташқи разведка агентлиги билан ҳамкорлик қилгани учун ва жосусликда айбланиб ўлимга ҳукм қилинган. У шунингдек, эронлик ядрочи физикларнинг ўлимига алоқадор деб топилган.
Швеция ташқи ишлар вазирлиги 2018 йилда Жалолийга Швеция фуқаролиги берилганини маълум қилган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025