Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда қум бўронлари оқибатида беш мингдан ортиқ одам жабрланди
Табиий офат Бағдоддан ташқари, Ан-Нажаф, Салоҳ-ид-Дин, Анбар, Дияла ва Ад-Девония вилоятларида содир бўлган.
Фото: AP
Ироқда юз берган қум бўронлари оқибатида 5 мингдан ортиқ одам шифокорларга мурожаат қилди, бир киши вафот этди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
"Ҳозирга қадар қум бўронлари натижасида Бағдодда бир ўлим ҳолати ва 5 мингдан ортиқ одамда нафас етишмовчилиги қайд этилди", - деди вазирлик вакили Сайф ал Бадр.
Табиий офат Бағдоддан ташқари, Ан-Нажаф, Салоҳ-ид-Дин, Анбар, Дияла ва Ад-Девония вилоятларида содир бўлган.
Шифокорлар аҳолига нафас олиш билан боғлиқ муаммолар содир бўлганда тиббий ёрдам олиш бўйича тавсиялар бермоқда.
Аввалроқ март ойида юз берган қум бўронидан сўнг Бағдодда 1,5 мингдан ортиқ одам шифохонага ётқизилган, бир киши вафот этганди.
Мавзуга оид
19:09 / 15.04.2025
Ироқда кучли қум бўронлари кузатилмоқда. Мамлакатда авиақатновлар тўхтатилди
21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
17:24 / 03.02.2025
Швеция Қуръонни ёқиб юборган Момика ўлимида гумон қилинганларни озод этди
17:34 / 31.01.2025