Жаҳон | 13:52 / 07.05.2022
25856
5 дақиқада ўқилади

Отишмалардан зада бўлган аёл ва ҳайвонот боғига ҳужум. Уруш суратлари

Урушнинг 72-кунида Украина қуролли кучлари Бош штаби украин ҳарбийлари Харков областида бешта аҳоли пунктини қайтариб олишга муваффақ бўлганини маълум қилди. Украина томони Змеиний ороли яқинида россияликлар фрегати ёниб кетганини хабар қилди (Рада депутати Алексей Гончаренко «Адмирал Макаров» кораблига «Нептун» ракеталари билан зарба берилганини ёзган). Мариуполдаги тинч аҳоли вакиллари яширинган «Азовстал» заводи ҳудудидан яна 50 киши эвакуация қилинди.

Угледар шаҳридан бўлган 93 ёшли Диденко Екатерина Запорожьедаги қочқинлар марказида рўйхатдан ўтаётган қизини кутмоқда
AP Photo/Evgeniy Maloletka

Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар

  • Мариуполдаги «Азовстал» ҳудудидан 50 киши эвакуация қилинди, шанба куни навбатдаги уриниш бўлади.
  • Зеленский тунги мурожаатида завод ҳудудида қуршовда қолган ҳарбийларни олиб чиқиб кетишнинг дипломатик ечимини топиш учун «нуфузли воситачиларни жалб қилгани»ни айтди.
  • Россиялик ҳарбийлар жума куни кечқурун Одесса области ҳудудига икки бор ракета зарбаси йўллаган. Қурбонлар йўқ.
  • BBC рус хизмати урушда ҳалок бўлган 2120 нафар россиялик ҳарбийларнинг исм-шарифларини аниқлади.
  • Навбатдаги асирлар алмашинуви ўтказилди: Украина 41 кишини, жумладан 13 нафар тинч аҳоли вакилини асирликдан қайтарди.
  • АҚШ Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини маъқуллади: бу ёрдам ўқ-дорилар, шунингдек радарлар ва 150 млн долларлик бошқа қурилмаларни ўз ичига олади.

Харков

«Фелдман Экопарк» ҳайвонот боғидан эвакуация, бу ҳудуд россияликлар босқини бошланганидан буён доимий равишда ўққа тутиб келинмоқда. Ҳайвонот боғидаги 100 дан ортиқ жониворлар ҳалок бўлишган.
Carol Guzy / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
5 май куни «Экопарк» ўққа тутилиши вақтида 15 ёшли ўсмир ҳалок бўлди. У буйволларни кўчиришга кўмаклашаётганди. Яна икки ходим оғир тан жароҳати олган. Уруш бошидан буён ҳайвонот боғининг беш нафар ходими ҳалок бўлди.
Carol Guzy / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Шу куни шифохонага яраланган рус аскарларини ҳам келтиришган. Фотода ҳайвонот боғи ходими улардан бирига қараб бақирмоқда.
Carol Guzy / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Запорожье области 

Бир қисми россияликлар ишғолида бўлган Запорожье областидаги Новотаврическое қишлоғида яшовчи аёл ўз уйида юзага келган ҳолатни кўрсатмоқда
Ueslei Marcelino / Reuters / Scanpix / LETA
Новотаврическое қишлоғида яшовчи киши ҳалок бўлган ити олдида. Қишлоқ сўнгги бор 6 май куни ўққа тутилган.
Ueslei Marcelino / Reuters / Scanpix / LETA
Запорожьега оккупация қилинган ва фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган регионлардан одамлар келиши давом этмоқда. Фотода — ўз мушуги билан эвакуация бўлган аёл.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Энергодардан Запорожьега қочиб келган аёл чақалоғини ўйнатмоқда
AP Photo/Francisco Seco

Мариупол 

Россиялик ҳарбий хизматчилар «Азовстал»дан эвакуация қилинган тинч аҳоли вакилларини назорат қилмоқда. РФ мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 6 май куни корхонадан 50 киши олиб чиқилган. «Азовстал» — Мариуполда украин ҳарбийлари назоратида қолаётган сўнгги жой бўлиб турибди.
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA
Россияпараст кучлар танкда Мариупол яқинидаги Новоазовск шаҳридан ўтмоқда. Танкдаги замбаракка — «Кашмарик» ёзуви ва смайлик тасвири туширилган
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Россияпараст кучлар танкдан «Азовстал»ни ўққа тутмоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли 

Украина қуролли кучларининг Ми-24 русумли вертолёти Украина шарқида парвоз қилмоқда
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
2С1 «Гвоздика» ўзиюрар гаубицаси, ТАСС маълумотига кўра, ундан «агитация снарядлари» — украин аскарларига таслим бўлиш таклиф қилинган варақалар отилади. Фото: Станислав Красильников / ТАСС
Краматорскда ракета зарбаларидан кейин квартирасини тозалаётган киши. Россия армияси Украина назоратидаги ушбу шаҳарни эгаллашга уринмоқда. Краматорскнинг 250 минг кишилик аҳолисидан ҳозирда фақат бешдан бир қисми шаҳарда қолган.
Фронт чизиғида жойлашган Маяки қишлоғи аҳолиси пенсия учун навбатда турибди. Худди шу вақтда миномётлардан ўт очилди.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Пенсия учун навбатда турган аёл отишмалар овозини эшитмаслик учун қулоғини бекитмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Киев области 

35 ёшли Анна Шевченко Ирпен яқинидаги уйи боғида омон қолган гулларини суғормоқда. Унинг уйи бутунлай бузилиб кетган, аммо Анна бобоси қурган ёғоч уй вайроналари орасида умид чақнашини кўрди
AP Photo/Emilio Morenatti
Оригова қишлоғи ҳудудида вайрон бўлган кўприк олдидан скутерида ўтаётган украиналик
AP Photo/Evgeniy Maloletka
Гостомелдаги Антонов аэропорти ҳудудида бўлиб ўтган жанглар вақтида портламай қолган снарядлар
AP Photo/Efrem Lukatsky)

 

Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид