Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
VEON Ўзбекистонни рақамлаштиришни жадаллаштиришга сармоя киритади
Ўзбекистон 2022 йил 7 май VEON Ltd. (NASDAQ: VEON, Euronext Amsterdam: VEON) мобил алоқа ва хизматлар кўрсатувчи глобал рақамли оператор Ўзбекистон ҳукуматига мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишида консультация қилиш ва рақамлаштириш хизматларини кўрсатишини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов билан учрашувда VEON бош ижрочи директори Каан Терзиоглу халқаро телекоммуникация ҳолдингининг Ўзбекистонни рақамлаштиришга кўмаклашиш мажбуриятини тасдиқлади. Дунёнинг 9 та давлатида фаолият юритувчи ва 220 га яқин абонентга хизмат кўрсатувчи VEON Group 2006 йилдан буён ўзининг Beeline операцион компанияси орқали Ўзбекистонда фаолият юритиб келмоқда. Мамлакатнинг етакчи рақамли оператори Beeline Uzbekistan “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастурини амалга оширишда фаол иштирок этади ва келгуси беш йил ичида мамлакат иқтисодиётига сармоя киритишни $250 миллионга ошириш ниятида.
Ўзбекистоннинг ЖСТга ариза топшириш муваффақиятига Марказий Осиёдаги технологик етакчилардан бирига айланишга интилаётган республика иқтисодиётини рақамлаштириш таъсир кўрсатади.
“Жаҳон ҳамжамияти учун нафақат иқтисодиётнинг умумий ҳолати, балки Ўзбекистонда технологиянинг ривожланиш даражаси ҳам муҳимдир. VEON шуъба корхонаси бўлмиш Beeline Uzbekistan инфратузилмасини янгидан қуришга сармоя киритиб, биз бутун мамлакат аҳолиси ва бизнес учун рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратишга интиламиз. Ишончим комилки, бу ЖСТга аъзолик масаласини муҳокама қилишда қўшимча афзаллик бўлади”, — деди Каан Терзиоглу.
Мавзуга оид
20:27 / 26.03.2024
VEON “Beeline Қирғизистон”даги улушини сотмоқда
13:51 / 23.02.2024
VEON GSMA Open Gateway тизими асосидаги инновацион технологияни ишга туширмоқда
11:59 / 03.05.2023
Янги иш ўринлари ва IT соҳасида таълим: VEON Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда
18:00 / 12.10.2022