Жаҳон | 13:34 / 08.05.2022
26841
4 дақиқада ўқилади

Ташландиқ машинада яшаётган аёл ва уйлар ўрнидаги ўралар. Уруш суратлари

Украина вице-премьери Ирина Верешчукнинг маълум қилишича, урушнинг 73-кунида Мариуполдаги «Азовстал» заводидан барча аёллар, болалар ва кекса ёшли кишилар эвакуация қилинган. РФ мудофаа вазирлигига кўра, 5-7 май кунлари заводдан 51 киши олиб чиқилган. «Азовстал»дан шу вақтгача 300 нафар атрофида тинч аҳоли вакиллари эвакуация қилинган.

Киев области Макаров посёлкаси яқинида яксон этилган рус танки устида турган қизча.
Mikhail Palinchak / Reuters / Scanpix / LETA 

Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар:

  • Зеленский «Азовстал» заводидан 300 дан ортиқ тинч аҳоли вакили олиб чиқилганини маълум қилди. У ҳозирда ҳукумат халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда яраланган ҳарбийлар эвакуацияси устида иш олиб борилаётганини қўшимча қилди.
  • Рамзан Қодиров чечен ҳарбийлари Луганск областидаги Попасная шаҳрининг катта қисмини назорат остига олганини айтди, аммо украин расмийлари шаҳар учун жанглар давом этаётганини маълум қилган.
  • Луганск области маъмурияти Белогоровка посёлкасига бомба келиб тушиши оқибатида катта эҳтимол билан 60 киши ҳалок бўлганини маълум қилган. Харобалар остидан 30 киши қутқариб олинган.
  • ЖССТ Россиянинг Украинада тиббий муассасаларга зарба бериш орқали ҳарбий жиноятлар содир этилишига алоқадорлигини текширади.
  • Украина ТИВ раҳбари «Украинага қарши жиноятлар учун» махсус трибунал таъсис этишни таклиф этди.
  • Британия Украинага ҳарбий ёрдам учун яна 1,6 млрд доллар ажратади. Янги ёрдам пакети аввалгисидан икки баробар кўпроқни ташкил этади.
  • МРБ директори Уильям Бёрнс Путин мағлубиятни тан ололмаслиги туфайли Украинадаги урушни давом эттирмоқчилигини айтди.

Қуйида 7 май куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Харков области 

Файласуф ва шоир Григорий Сковороданинг адабий мемориал музейида ёниб кетган ашёлар. Музей россиялик ҳарбийлар зарбасидан кейин вайрон бўлган. Харков области, Сковородиновка посёлкаси.
Ricardo Moraes / Reuters / Scanpix / LETA
Ходимлар музейдан Сковороданинг ҳайкалини олиб чиқишмоқда.
Ricardo Moraes / Reuters / Scanpix / LETA
Харков областида украинлар артиллерияси. Фото: EPA / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли 

Луганск области Лисичанск шаҳрида яшовчи киши электр кабелни улаш учун устунга чиқмоқда. Шаҳарда 12 кундан буён электр йўқ.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Донецк областининг Бахмут шаҳрида ракета снаряди келиб тушишидан ҳосил бўлган ўра. Аввал бу ерда турар жой биноси бўлган
Jorge Silva / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмутда россияликларнинг авиазарбасидан кейин вайрон бўлган квартирада буюмларини йиғиштираётган аёллар
AP Photo/Evgeniy Maloletka
Бахмутлик икки кишининг жасади дафн қилинмоқда. Шаҳарга ракета зарбалари берилган.
Jorge Silva / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмутда ракета зарбасидан кейин пайдо бўлган ўра.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Краматорскда катта ёшлилар гуманитар ёрдам олиб қайтмоқда, болалар ўйнамоқда
AP Photo/Andriy Andriyenko
Сув учун кирланган идиш кўтариб келган краматорсклик киши
AP Photo/Andriy Andriyenko
Кўнгиллилар Северодонецк аҳолиси учун гуманитар ёрдам тайёрламоқда. Бундай ёрдам ҳар куни етказиб берилади
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Северодонецклик киши гуманитар ёрдам тарқатилган жойдан уйига озиқ-овқат олиб қайтмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Северодонецклик 65 аёлнинг квартираси беш кун олдин ракета зарбаси вақтида вайрон бўлган. Энди у ўз уйи яқинидаги ташлаб кетилган машинада яшашга мажбур бўлмоқда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Запорожьелик кўнгилли украин аскарлари учун зарур жиҳозлар ишлаб чиқариладиган корхонада ишламоқда
AP Photo/Francisco Seco
Planet Labs PBC томонидан олинган сунъий йўлдош тасвирида Украинанинг Илон оролида (Змеиний) россиялик ҳарбийлар позицияси украинлар дронидан ўққа тутилганидан кейин ҳосил бўлган қуюқ тутунни кўриш мумкин.
Planet Labs PBC via AP

 

Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид