Эслатма: Битирувчилар олийгоҳга кириши учун ID-картаси бўлиши керак
Олийгоҳга ҳужжат топшириш учун мактаб битирувчилари ID-карта олишлари керак. Қабул бошланганида навбатлар кўпайиб кетиши мумкин, шуни инобатга олиб ID-карта олишни охирги кунларгача тақаманг.
Қарийб икки ҳафтадан сўнг мактабларда сўнгги қўнғироқ чалиниб, имтиҳонлардан кейин битирувчилар аттестат олади. Айнан аттестат ва паспорт (ёки ID-карта) олийгоҳга кириш учун ариза топширишда талаб этиладиган асосий ҳужжатлардир.
Бироқ ОТМларга қабул бошланишига оз вақт қолаётганига қарамай, 11-синф битирувчилари орасидан минглаб ёшлар аллақачон 16 ёшга тўлган бўлса-да, ҳали ID-карта олмаган.
Таълим тизими масъулларининг билдиришича, қабулга яқин қолганда ID-карта олишга уриниш узун навбатларни юзага келтириши мумкин, шу боис ота-оналарга сўнгги кунларга қолдирмай, тезроқ фарзандларининг ID-карта олишини таъминлашлари тавсия этилади.
Бир неча ҳафта олдин Халқ таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларининг 122 минг нафари (31 фоиз) ҳали ID-карта олмаганини маълум қилганди.
ID-карта олиш учун ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат этиш лозим. 16 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқароларига 10 йил муддатга бериладиган карта (паспорт) 1 иш куни давомида расмийлаштириб берилади. Хизмат учун БҲМнинг 89 фоизи (240 300 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.
- Олийгоҳга ҳужжат топширишда нафақат ID-карта, балки муддати ўтмаган биометрик паспортдан ҳам фойдаланиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 январдан 2011 йил намунасидаги (яшил) паспортларни бериш тўхтатилиб, ўрнига ID-карталар жорий этилган.
Мавзуга оид
11:59 / 20.11.2024
Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Тожикистон билан чегарасидан ID-карта орқали ўтиш мумкин бўлади
12:13 / 06.04.2024
Айрим шахслар йўқотилган паспорт ва ID-картани алмаштириб беришда давлат божидан озод этилади
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023