Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эндиликда масофавий электрон тўловлар учун ҳам кешбэк тўланади - ДСҚ
Ўзбекистонда энди масофавий электрон тўловлар учун кешбэк тўлови жорий этилади, деб хабар бермоқда Давлат солиқ қўмитаси.
Эндиликда:
- тўлов ташкилоти;
- тижорат банкларининг электрон тўлов хизматлари (шу жумладан мобил иловалар орқали);
- электрон тижорат платформалари – «маркетплейс»ларнинг ахборот тизимлари ёрдамида масофадан туриб амалга оширилган харидлар учун ҳам кешбэк тўланади.
Солиқ органлари ахборот тизимлари билан электрон тўловлар (PAYNET, OSON, PAYME, CLICK, APELSIN ва бошқалар) интеграциясининг ижобий натижаларига кўра харидлар электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилганда QR-кодли чек шаклланяпти.
Агар истеъмолчи кешбэк тизимида рўйхатдан ўтган бўлса, у ҳолда маркетплейслар орқали амалга оширилган харид суммасининг 1 фоизи «Солиқ» мобил иловасида автоматик тарзда акс этади. (Бунинг учун тўлов тизими ва «Солиқ» иловаси уланган телефон рақамлар бир хил бўлиши лозим).
Шунингдек, кешбэк олиш учун электрон чекдаги QR-кодни сканерлаш имкони ҳам мавжуд.
Автомобиль, авиа ва темирйўл чипталари харид қилинганда, коммунал ва алоқа хизматлари учун тўлов қилинганда кешбэк тўланмайди.
Мавзуга оид
11:30 / 08.04.2025
Рақобат қўмитаси автотураргоҳлардаги ноқонуний тўловлар ҳақида хабар беришга чақирди
15:36 / 20.03.2025
21−22 март кунлари электр энергияси учун онлайн тўлов қилишда узилишлар бўлади
13:21 / 02.03.2025
Январда қайси ҳудудларда истеъмолчилар кўпроқ кешбэкка эга бўлгани маълум қилинди
16:12 / 23.12.2024