Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида йўловчи поездлари қатнови тикланмоқда
15 майдан Нукус — Бейнеу — Нукус йўналишида, 16 майдан эътиборан Олма-ота-2 – Тошкент – Олма-ота-2 йўналишларида темирйўл қатнови бошланади. Рейслар ҳафтасига уч марта амалга оширилади.
“Ўзбекистон темир йўллари” компанияси, “Қазақстан темiр жолы” билан келишилган ҳолда, йўловчи поездлари қатнови тикланишини эълон қилди.
15 май куни 647/648-сонли Нукус — Бейнеу — Нукус йўналишидаги йўловчи поездининг қатновни бошланади.
16 майдан бошлаб эса Олма-ота-2 – Тошкент – Олма-ота-2 йўналишида 1/2-сонли (“Тулпар-Талго”) поезд қатнови йўлга қўйилади.
Бу рейсларнинг даврийлиги Тошкентдан ҳафтасига 3 марта “Тошкент-Марказий” вокзалидан амалга оширилади.
Чипталарни электрон тарзда ҳамда темир йўл кассаларида сотиб олиш мумкин. Қозоғистон чегарасидан ўтиш учун электрон чиптани А4 форматидаги қоғозга чиқариб олиш лозим.
“Бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма босқич очилиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Қозоғистонга кириш учун ПЗР-тест топшириш керак
Қозоғистон давлат чегарасидаги ўтиш пунктлари орқали Қозоғистонга келган барча шахслар ПЗР усули билан COVID-19га тест синовидан ўтгани ҳақида маълумотнома тақдим этиши шарт (қозоқ, рус ёки инглиз тилида). Мазкур маълумотнома Қозоғистон Республикаси давлат чегарасидан ўтишдан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда бўлиши шарт.
Қуйидаги тоифа шахслардан маълумотнома талаб қилинмайди:
- Қозоғистон бош давлат санитария врачи қарорига асосан Қозоғистон ҳудудида ҳақиқий деб тан олинадиган COVID-19га қарши эмланганлик паспорти/сертификати/маълумотномасига эга шахслар;
- Қозоғистон Республикасида COVID-19га қарши ревакцинация ёки тўлиқ эмлаш курсини олган шахслар (агар иккинчи компонентни олганидан сўнг Қозоғистон Республикаси чегарасини кесиб ўтиш вақтида 6 ойдан ошмаса);
- 5 ёшгача бўлган болалар, агар уларни кузатувчи (бирга бўлган) шахсда ушбу маълумотнома мавжуд бўлса;
- Қозоғистон Республикаси ҳукумат делегациялари аъзолари;
- Локомотив бригадалари, темир йўл, денгиз ва дарё транспорти орқали ташишларда фаолият олиб бораётган шахслар.
Қозоғистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудидан, шунингдек, Озарбойжон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаларидан келаётган шахслар, шу жумладан, “Путешествую без CОВИД-19” иловасидан рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.
Тана ҳарорати юқори бўлган шахслар аниқланган ҳолатларда, маълумотноманинг мавжудлигидан қатъи назар, юқумли шифохонада изоляция қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга йўловчи поездлари қатнови 2020 йил март ойида, COVID-19 пандемияси туфайли тўхтатилган эди.
Мавзуга оид
17:22 / 19.11.2024
«Марказий Осиё – Хитой» қувури орқали 14 йилда етказилган табиий газ миқдори маълум қилинди
17:25 / 15.11.2024
2050 йилга бориб Марказий Осиё музликларининг учдан бир қисми эриб кетиши мумкин
17:42 / 14.11.2024
Марказий Осиё табиий офатлар туфайли ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизини йўқотиши хавфи бор
20:54 / 11.11.2024