Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремл Финландиянинг НАТОга киришини Россия учун таҳдид деб атади
Песковнинг сўзларига кўра, Финландиянинг НАТОга аъзо бўлишига жавобан Россиянинг ҳаракатлари алянс ҳарбий инфратузилмасининг мамлакат чегараларига қанчалик яқинлашишидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Финландиянинг НАТОга аъзо бўлиши Россия учун таҳдид ҳисобланади, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
"Шубҳасиз. НАТОнинг навбатдаги кенгайиши қитъамизни янада барқарор ва хавфсиз қилмайди", деди у.
Унинг таъкидлашича, Россия бу вазиятда ўз хавфсизлигини таъминлаш учун чоралар ишлаб чиқмоқда.
Песковнинг сўзларига кўра, Финландиянинг НАТОга киришига жавобан Россиянинг ҳаракатлари алянс ҳарбий инфратузилмасининг мамлакат чегараларига қанчалик яқинлашишидан келиб чиқиб амалга оширилади.
"Ҳаммаси бу кенгайиш жараёни нималарда акс этиши, алянс ҳарбий инфратузилмасининг чегараларимизга қанчалик яқинлашишига боғлиқ", - деди у.
Аввалроқ Финландия президенти Саули Ниинистё ва бош вазири Санна Марин мамлакат НАТОга кириш учун тезроқ ариза бериши кераклигини айтганди. Бу борадаги қарор 15 майда қабул қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
00:36 / 28.05.2025
Финландияда руслар қурган қалъа 1 еврога сотилди
21:59 / 23.05.2025
Финландия парламенти бош котиби давлатга хиёнатда гумонланмоқда
01:36 / 19.05.2025
Трампнинг Путинга нисбатан сабри тугашни бошлади — Финландия президенти
14:05 / 16.05.2025