Ҳокимликларга халқ таълими соҳаси бўйича қўшимча вазифалар юкланди
Президент “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига:
халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тасдиқланган ҳудудий дастурларда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;
ҳар чоракда ҳудудий дастурда белгиланган вазифалар ижросини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоят кенгашлари сессияларида муҳокама этиб бориш ҳамда Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича миллий кенгашга бу ҳақида ахборот киритилишини таъминлаш;
ҳудуддаги халқ таълими муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инфратузилмасини яхшилаш;
халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, инфратузилмани (тротуарлар, йўллар ва бошқалар) зарур ҳолатда сақлаш бўйича буюртмачи функциясини амалга ошириш;
халқ таълими муассасаларини электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви, зарур санитария-гигиена шароитлари ва бошқа коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш;
туманлар (шаҳарлар)ни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда халқ таълими муассасаларини ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига ўз вақтида ва самарали тайёрлаш тадбирларини амалга ошириш;
умумий ўрта таълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан, ҳудудлар атрофини ўраш, уларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторларни бириктириш, видеокузатув камералари ва ёнғинга қарши сигнализация тизимларини ўрнатиш чораларини кўриш;
халқ таълими муассасалари ҳудудининг ва кўчмас мулкининг бутунлигини ҳамда дахлсизлигини белгиланган тартибда таъминлаш;
умумий ўрта таълим муассасаларини ривожлантириш учун инвестицияларни ва ҳомийлик ёрдамини жалб қилишга кўмаклашиш;
халқ таълими муассасаларига кўмаклашиш масалалари бўйича вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини белгиланган тартибда эшитиш;
ўқитувчи касби мақоми ва обрўсини ошириш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, педагогларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига йўл қўймаслик ва фаолиятига аралашмаслик;
ўқувчилар онгига ватанпарварлик туйғуларини ва миллий қадриятларни сингдириш, бой маданий-тарихий мерос, миллий урф-одатлар, буюк аждодларимиз маънавий меросини ўрганишлари учун шароитларни яратишда сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилотларни кенг жалб этиш;
соҳа ходимлари, таълим муассасалари раҳбарлари, педагогларнинг Янги Ўзбекистон тараққиётидаги шахсий ҳиссаси, ўқувчиларни ҳар томонлама етук авлод этиб тарбиялашдаги масъулиятларини ҳис этишлари учун тарғибот ва тушунтиришлар олиб бориш;
раҳбар ва педагог кадрлар томонидан таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни, соҳада жорий қилинаётган янгиликлар янада кенгроқ тарғиб этилиши, ўқувчиларнинг касбий ва шахсий ривожланишлари учун керакли бўлган маълумотларни олишлари учун имкониятларни кенгайтириш, уларнинг билими ва тафаккурини ошириш мақсадида халқ таълими йўналишидаги босма нашрларни таълим муассасаларига етказиб беришни таъминлаш вазифалари юкланди.
Мавзуга оид
18:24 / 30.10.2024
Совуқ тушди, аммо уйларга иссиқлик берилмаяпти. Нега?
07:52 / 27.03.2024
Тошкент шаҳар ҳокими ҳокимлик харажатлари учун 7,3 млрд сўм ажратди
18:42 / 15.07.2023
3 млндан 209 млрд сўмгача – қайси ҳокимликда қанча қарздорлик бор?
10:03 / 14.07.2023