Ойдан олинган тупроқда илк марта ўсимлик унди
Уруғлар 2 кун ичида униб чиққан. Бу келажакда коинотда фаолият юритадиган астронавтлар учун озиқ-овқат манбаларини яратишда қўл келиши мумкин.
Флорида университети олимлари ўтказган тажрибада 1969–1972 йиллардаги Apollon миссияси пайтида йиғилган чанг намунасига кўкат уруғлари экилган. Тупроққа ташлангач, уруғлар 2 кундан кейин униб чиққан. Тажриба муаллифларидан бири Флорида университети профессори Анна-Лиза Полнинг айтишича, бу – жуда ҳайратланарли натижа.
Олимлар солиштириш учун Ой ва Ер тупроғига бир вақтда уруғ қадашган. Иккала тур ҳам 6 кунгача бир хил ривожланган ва кейин Ой тупроғидаги ўсимлик ўсиши секинлашиб, ўсмай қолган.
Тадқиқотнинг қийин томони шундаки, тажриба ўтказиш учун олимларда Ой тупроғи кўп эмас. 1 дона ўсимлик етиштириш учун уларга 1 граммдан тупроқ берилган. NASA космонавтлари 1969–1972 йилларда Ой юзасидан 382 килограмм тош, қум ва чанг олиб келишган. Ва улар бир неча йил давомида ёпиқ сақланган.
NASA раҳбари Билл Нелсоннинг айтишича, бу тадқиқот NASA учун жуда муҳим. Ой ва Марсда топилган ресурслар келажакда коинотда фаолият юритадиган астронавтлар учун озиқ-овқат манбаларини яратишда қўл келиши мумкин.
Маълумот учун, NASA 2025 йилда 1972 йилдан бери биринчи марта Ойга одамларни қўндирмоқчи.
Мавзуга оид
23:34 / 19.11.2024
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди
17:34 / 18.11.2024
Хитой Ой тупроғидан ясалган ғиштлар ёрдамида у ерда база қурмоқчи
20:25 / 14.11.2024
Кичик астероид Ер билан тўқнашишдан атиги икки соат олдин аниқланди
20:10 / 10.11.2024