Самарқандда касб-ҳунарга ўқитиш маркази бўлим бошлиғи пора билан ушланди
У фуқароларга пора эвазига касб-ҳунарга ўқитиш маркази сертификатини тайёрлаб бермоқчи бўлган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, вилоят ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлари томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида ўтказилган тадбирда вилоятдаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларидан бирининг бўлими бошлиғи жиноят устида қўлга олинган.
Касб-ҳунарга ўқитиш маркази бўлими бошлиғи, Паст Дарғом туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган Ж.Ж. фуқароларга ушбу марказда ўқигани ва малака оширгани тўғрисидаги сертификатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, улардан 5 миллион сўмни пора тариқасида олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Самарқанд шаҳрида рўйхатда турувчи, Туркиянинг Истанбул шаҳридаги карго фирмаси раҳбари С.Р. 2 минг доллар эвазига Туркияга киришга қўйилган тақиқни ечиб бериб, у ердаги меҳмонхоналарнинг бирида ишлаш визасини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, фуқародан 700 доллар олаётганда ушланган.
Қайд этилишича, юқорида келтирилган ҳолатлар бўйича ҳар иккала шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:48 / 17.11.2024
Фарғонада ИИБ ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
09:18 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
13:46 / 14.11.2024
Сирдарёда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими қамалди
17:40 / 12.11.2024