Жаҳон | 22:15 / 14.05.2022
14358
2 дақиқада ўқилади

Туркия "Азовстал"дагиларни денгиз орқали олиб чиқиб кетишни таклиф қилди

Анқаранинг режасига кўра, комбинатдан эвакуация қилинганлар Бердянск портига олиб келинади, бу ердан эса Туркия кемасида Истанбулга олиб кетилади.

Фото: Reuters

Туркия "Азовстал" комбинатидаги ярадор аскарлар ва тинч аҳолини денгиз орқали эвакуация қилишга тайёр, деди Туркия президенти вакили Иброҳим Қалин.

"Биз тайёрмиз. Кемамиз йўлга чиқишга ва ярадор аскарлар ҳамда тинч аҳолини Туркияга олиб келишга тайёр", - деди Қалин. 

Анқаранинг режасига кўра, комбинатдан эвакуация қилинганлар Бердянск портига олиб келинади, бу ердан эса Туркия кемасида Истанбулга олиб кетилади.

Қалиннинг сўзларига кўра, у бу таклифни Украина президенти Володимир Зеленский билан муҳокама қилган, аммо Москва бу таклифга рози бўлмаган.

Унинг фикрича, бу режа амалга ошиши мумкин, фақат Анқара Москва ва Киевнинг якуний қарорини кутмоқда.

Россия президенти Владимир Путин 21 апрел куни Сергей Шойгу билан Кремлда учрашган ва “Азовстал” ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга буйруқ берганди.

7 май куни Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук “Азовстал” корхонаси ҳудудидаги тинч аҳоли олиб чиқилганини маълум қилди

Мавзуга оид