Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларус санкциялар туфайли йилига 18 млрд долларгача зарар кўради
Ғарб санкциялари туфайли Беларус ўз маҳсулотлари учун Европа иттифоқи ва Шимолий Америкадаги бозорларини йўқотди. Энди у экспортни Осиё, Африка ва Яқин Шарққа йўналтирмоқчи, деди мамлакат бош вазири.
Беларус иқтисодиёти ғарб санкциялари туфайли кўраётган йўқотишлар ҳажми йилига 16-18 миллиард долларни ташкил этади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Роман Головченко Al Arabiya телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар тарқади «БелТА» давлат агентлиги.
Головченконинг сўзларига кўра, санкциялар туфайли Беларус ўз маҳсулотларини Европа иттифоқи ва Шимолий Америка мамлакатларига сотиш имкониятидан маҳрум бўлган. Йўқотишларнинг ўрнини қоплаш учун Минск экспорт оқимини бошқа бозорларга – «шу жумладан, Осиё, Африка, Яқин Шарқ ва Араб кўрфазига» йўналтирмоқчи», деди бош вазир.
Февраль ойи охирида Европа иттифоқи ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «ДХР» ва «ЛХР»нинг «мустақиллиги» ва Украинага қарши тажовузни тан олиш учун масъул бўлган Россия ва Беларус жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан янгиланган санкциялар рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатда жами 670та позиция мавжуд. Унинг таркибига Беларус Республикасининг бир қатор ҳарбий раҳбарлари ва ҳукумат амалдорлари кирди. Уларнинг Европа иттифоқидаги активлари музлатилади.
Мавзуга оид
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
12:14 / 24.05.2025
Ғойиб бўлган Беларус мухолифат спикери махсус хизматлар билан алоқада гумонланяпти
14:36 / 23.05.2025