Жаҳон | 13:54 / 16.05.2022
24160
5 дақиқада ўқилади

Мариупол атрофида янги қабристон, Донбассда ертўладаги болалар. Уруш суратлари

15 май куни Мариупол маъмурияти Россияни шаҳар ҳудудида фосфорли ўқ-дорилар қўллашда айблади, Украина судга қадар текширувлар бошлади. Украинадан бўлган Kalush Orchestra рэп-гуруҳи «Евровидение»да ғолиб бўлди — гуруҳ вокалисти Олег Псюк Мариупол ва шаҳардаги сўнгги қаршилик ўчоғи бўлган «Азовстал»га ёрдам беришга чақирди. Белгород области губернатори Вячеслав Гладков Середа посёлкаси Украина ҳудудидан туриб ўққа тутилди — дастлабки маълумотларга кўра, бир киши яраланган. Ҳудуд маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайнинг маълум қилишича, Украина назоратида Луганск области ҳудудининг атиги 10 фоизи қолган.

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Берлинда НАТО давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувида. Унда альянс бош котиби Йенс Столтенберг ҳам видеоалоқа орқали иштирок этди. Фото: Kevin Lamarque/Pool via AP

Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар

  • Николаев ва Херсонда тунда кучли портлаш овозлари эшитилди - шаҳарлар ўққа тутилгани тахмин қилинмоқда. Николаев мэри шаҳарда бир портлаш рўй берганини тасдиқлаган, маҳаллий нашрлар «авиазарба» ҳақида хабар берган. Украина қуролли кучлари Долгенькое, Русские Тишки, Терновая ва Петровка аҳоли пунктларидаги фуқаролик инфратузилмалари ўққа тутилганини маълум қилган.
  • Володимир Зеленский ҳудудий мудофаа кучлари қўмондонини ўзгартирди. У бу лавозимдан Юрий Галушкинни бўшатди ва Игор Танцюрни тайинлади. Тайинловга қадар Танцюр қуруқлик қўшинлари қўмондони ўринбосари бўлган.
  • Украина қуролли кучлари ҳудудий мудофаа кучларининг Харков шаҳридаги 127-бригадасининг 227-батальони россиялик ҳарбийларни чекинтирди ва якшанба куни Россия билан чегараларгача чиқди.
  • Киевда 17 майдан Ҳиндистон элчихонаси фаолияти ҳам тикланади - февралда бу элчихона Польшага эвакуация қилинганди. Шунингдек АҚШнинг Киевдаги элчихонаси ҳам тўлиқ қайтиши кутилмоқда.

Донбасс шимоли 

Луганск области шимоли-ғарбидаги Лисичанскда оиласи эвакуация бўлмасликка қарор қилган саккиз ёшли Ксения бомбапанагоҳда ётибди.
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Оиласи билан Лисичанскда қолган болалар бомбапанагоҳда
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Харков области 

Харковдан шимолда жойлашган Дергачи шаҳридаги маданият маркази харобалари орасида гуманитар ёрдам (кийимлар) солинган қути.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ўт ўчирувчилар Дергачидаги маданият марказида ишламоқда. 12 май куни марказ россияликлар авиазарбаси билан йўқ қилинди.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Коммуналчи Салтовка райони ўққа тутилиши оқибатида вайрон бўлган электр узатиш линиясини тузатмоқда.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Харковдан шарқда жойлашган Малая Роган посёлкасида яксон этилган техника.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Украин нашрлари Харков атрофидаги ҳудудларда ҳалок бўлган россиялик аскарларнинг шахси аниқлаштирилаётгани ҳақида хабар берган. Улар орасидаги бу аскарнинг қўлида уч соат тақилганини кўриш мумкин.
УНИАН
Украиналик ҳарбий хизматчилар Харков атрофидаги ҳудудларда навбатчилик қилмоқда
AP Photo/Mstyslav Chernov
Украиналик ҳарбий хизматчи Харков шимолидаги Кутузовка посёлкаси атрофидаги йўлда турган россияликларнинг портлаб кетган жанговар ҳарбий машинаси олдидан ўтмоқда. Фото: AP Photo/Mstyslav Chernov
Харков шимолида яқинда қайтариб олинган қишлоқ олдидаги ўрмондан ўтаётган украиналик ҳарбий хизматчилар.
Mstyslav Chernov / AP / Scanpix / LETA
Русская Лозовая қишлоғида қўмондонлик пункти сифатида фойдаланилаётган ертўладаги украин ҳарбий хизматчилари. Харков шимолидаги бу қишлоқ шу кунларда Украина армияси томонидан қайтариб олинган.
Ricardo Moraes / Reuters / Scanpix / LETA

Мариупол

«Азовстал» ҳимоясида турган жангчи. Фото: «Азов» полки
Мариуполда яксон қилинган кўп қаватли турар жой биноси, дрон орқали съёмка.
Pavel Klimov / Reuters / Scanpix / LETA
Мариупол яқинидаги Эски Қрим посёлкасидаги қабристон.
Pavel Klimov / Reuters / Scanpix / LETA
Эски Қримдан бўлган аёл ўз эрининг қабрини изламоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид