Ўзбекистон | 10:55 / 20.05.2022
6762
1 дақиқада ўқилади

Давлат тилини ривожлантириш департаментига раҳбар тайинланди

ЎзА бош директори биринчи ўринбосари департамент раҳбарига айланди.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Собир Сайфиевич Шукуров Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz’га бош вазир матбуот хизмати ходими Бекзод Ҳидоятов хабар бермоқда. 

Собир Шукуров бунга қадар Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Шунингдек, у турли йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида турли масъулиятли лавозимларда меҳнат қилган.

Маълумот учун, Давлат тилини ривожлантириш департаментига 2019 йил ноябридан раҳбарлик қилган Абдуғаффор Қирғизбоев 2021 йил ноябрида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ректори этиб тайинланганди.

 

Мавзуга оид