Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Иномарка»лар импорти икки бараварга ошди
Енгил автомобиллар импорти икки бараварга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатлардан қиймати 280,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 12 017 та енгил автомобил импорт қилган.
Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6113 тага ёки 2 бараварга ошган.
2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган.
4 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 6100 та
- Корея – 2971 та
- Қозоғистон – 1849 та
- Россия – 848 та
- АҚШ – 80 та
- БАА – 47 та
- Япония – 45 та
- Германия – 31 та
- Таиланд – 10 та
- Ҳонгконг – 10 та
Ўзбекистон қайси ойда енгил автомобилларни энг кўп импорт қилгани ҳам маълум бўлди.
Улар:
- январь – 3037 та
- февраль – 2911 та
- март – 2560 та
- апрель – 3509 та
Мавзуга оид
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
16:35 / 23.05.2025
Пискентдаги автополигондан сертификат олишнинг «навбатсиз» йўллари ҳам борми?
20:40 / 12.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти 3 баробарга қулади
09:32 / 09.05.2025