Жаҳон | 15:37 / 22.05.2022
37290
6 дақиқада ўқилади
Қизлари билан бева қолган киши ва Донбассдаги мерганлар отряди ҳаёти. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 87-куни ўтди.
Украинадаги уруш, сўнгги маълумотлар:
- 21 май куни Северодонецк ҳудудида жанглар давом этди, россиялик ҳарбийлар Украина армиясининг бу ердаги плацдармини Лисичанск жануби билан боғловчи кўприкни вайрон қилди; кейинроқ Луганск области раҳбари россияликларнинг кўприкка зарба берган техникаси йўқ қилингани ҳақида хабар берди.
- Курск областидаги Украина билан чегарадош посёлкаларга миномётлардан зарба йўлланган.
- Мариуполдан Украинанинг бошқа ҳудудларига эвакуация бўлиш амалда имконсиз ишга айланди — шаҳар маъмурияти хабар қилишича, россиялик ҳарбийлар иккинчи даражали йўлларга ҳам блокпостлар ўрнатган.
- ЛДПР партиясининг Давлат думасидаги фракцияси етакчиси, Украина билан музокараларда Россия делегацияси иштирокчиси Леонид Слуцкий Москвадагилар Виктор Медведчукни «Азов» жангчиларига алмашиш имконияти кўриб чиқилаётганини хабар қилди (кейинроқ у унинг сўзлари контекстдан узиб олинганини айтиб чиқди).
- Украина президенти Володимир Зеленский Украина портлари блокировка бўлиб қолгани туфайли 22 млн тонна буғдой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш имкони йўқлигини айтди.
- Жо Байден Украинага яна 40 миллиард долларлик ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
- Россия транспорт вазири Виталий Савельев Украинага босқин туфайли жорий этилган санкциялар «амалда Россиядаги бутун логистика тизимини бузгани»ни тан олди.
Қуйида 20-21 май кунлари Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Донбасс шимоли
Харков области
Киев
Марьинка яқинида снайперлар отряди
Донецкдан жануби-ғарбда жойлашган Марьинка шаҳри яқинидаги отряд бир неча кун олдин, 16–17 май кунлари суратга олинган. Бу ерда жанглар урушнинг илк кунларидан буён давом этмоқда, аммо бу ҳудудда фронт чизиғи деярли ўзгармаган. Глеб Гаранич олган суратлар снайперлар ишини кўриш учун камдан кам учрайдиган имконият — шу вақтга қадар украинлар томонидан бундай суратлар деярли тақдим этилмаганди.
Мавзуга оид
14:51 / 16.09.2024
Россия қўшини Харкивни бомбалашда давом этмоқда — фотосуратлар
15:39 / 02.09.2024
Донбассда аҳоли эвакуация қилинмоқда, Курскда минглаб кишилар лагерларда яшамоқда. Уруш суратлари
14:25 / 18.08.2024
Курск областидан қайтган украинлар ва Суджадан илк кадрлар. Уруш суратлари
18:25 / 16.08.2024