Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда автоустахонада чиққан ёнғинда иккита машина ёниб кетди
Ёнғин оқибатида устахона биноси ва унинг ичида бўлган Lacetti машинасининг салон қисми, Жигули машинасининг шина, мотор ва салон қисми ёниб зарарланган.
Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 21 май куни соат 13:13 да Самарқанд-Каттақўрғон автомобил йўлининг Паст Дарғом туманидан ўтувчи қисмида жойлашган “Осойиш” МЧЖга қарашли автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида туман ФВБга хабар келиб тушган.
Шундан сўнг ёнғинни ўчиришга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Улар воқеа жойига соат 13:20 да етиб борган ва соат 14:19 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида устахонанинг тахминан 80 метр квадрат майдонида шифт, том қисми ва устахона ичида бўлган Lacetti машинасининг салон қисми ҳамда Жигули машинасининг шина, мотор ва салон қисми ёниб зарарланган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган ва жабрланмаган. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.