Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга картошка асосан Покистондан импорт қилинмоқда
Картошка асосан Покистондан олиб келинмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 13 та давлатдан қиймати 46,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 269 минг тонна картошка импорт қилган.
Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 38,3 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг дастлабки 4 ойида Ўзбекистон картошка импорт қилган давлатлар орасида Покистон етакчилик қилмоқда – 211,3 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Қозоғистон – 22,4 минг тонна;
- Россия – 14,4 минг тонна;
- Қирғизистон – 8,8 минг тонна;
- Эрон – 5,6 минг тонна;
- Афғонистон – 4 минг тонна;
- Нидерландия – 1,5 минг тонна;
- Беларусь – 631,6 тонна;
- Польша – 431,2 тонна.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
21:17 / 24.05.2025