Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2022
4629
2 дақиқада ўқилади

“Тадбиркорлар мактаби”га қабул эълон қилинди

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Ўзсаноатқурилиш материаллари” уюшмаси ҳамда “ЎзқурилишматериалЛИТИ” МЧЖ илмий тадқиқот ва инжиниринг маркази ҳамкорликда катта лойиҳага старт бермоқда. Мазкур янги лойиҳа - “Тадбиркорлар мактаби”га жорий йилнинг 31 майидан 6 мавсум учун қабул бошланади.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Тадбиркорлар мактаби – Ўзбекистондаги илк қурилиш материаллари соҳасида инновацион салоҳиятга эга билим ва малака берадиган мактаб бўлиб, ўқув машғулотлари 72 соатга мўлжалланган ўқув режалар асосида республикадаги нуфузли олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорликда, модулларга ажратилган ҳолда чуқур малака, кўникмага ҳамда катта тажрибага эга фан докторлари, фан номзодлари, профессорлар томонидан олиб борилади.

Тингловчилар замонавий технологиялар асосида фаолият кўрсатувчи корхоналарда ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан таништирилиб, аккредитациядан ўтган лабораторияларда қурилиш материалларининг сифат кўрсаткичлари мувофиқлигини синовдан ўтказиш ишларида қатнашиш имкониятига эга бўладилар.

Ушбу курсларда тингловчилар қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, жорий бизнесни замонавий асосда ташкил этиш бўйича маҳорат дарсларини ўтайдилар.

Мактаб фаолияти давомида тадбиркорлик субъектлари ва манфаатдор аҳоли вакилларининг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида бизнесни замонавий асосда ташкил қилиш билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда уларга янада кенг имкониятлар яратишга қаратилган бўлиб, машғулотлар замонавий ўқув дастурлари ва янги таълим методлари асосида 4 та модулга ажратилган ҳолда олиб борилади. Бунинг учун ўқув маркази зарур таълим воситалари ва ўқув қуроллари билан таъминланган бўлиб, етарли адабиётлар фонди ҳам шакллантирилган.

Ўқув курслари мутлақо бепул, имкониятдан фойдаланинг! Ўқув курсини якунлаган тингловчилар махсус сертификатлар билан тақдирланади.

Қуйидаги манзиллар орқали тадбиркорлар мактабида ўқиш ҳақида батафсил маълумот олишингиз ва ўқиш учун сўровнома тўлдиришингиз мумкин.

Шошилинг, қабул сони чекланган!

Сайт: tadbirkormaktab.uz

Телеграм: +99897 727-87-84

Телефон: +998971 254-92-01, +99897 727-87-84, +99893 336-44-37.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид