Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш тартиби эълон қилинди
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш хизматидан кўчмас мулк эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар фойдаланиши мумкин.
“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, хизматни кўрсатиш тартиби қуйидагича:
1. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда сўровнома тўлдиради.
2. Ваколатли oрган (Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги) жойлардаги ўлчовларни амалга оширади.
3. Ариза берувчи томонидан ҳисоб-фактурада кўрсатилган тўлов амалга оширилгач, кадастр паспорти шакллантирилади.
Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича: кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача; якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача;
кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича: умумий майдони 100 кв.м. гача – 5 иш кунигача; умумий майдони 100 кв.м. дан 1 000 кв.м. гача – 7 иш кунигача; умумий майдони 1 000 кв.м. дан 5 000 кв.м. гача – 10 иш кунигача; умумий майдони 5 000 кв.м. дан 15 000 кв.м. гача – 15 иш кунигача; умумий майдони 15 000 кв.м. дан 50 000 кв.м. гача – 20 иш кунигача; умумий майдони 50 000 кв.м. дан ортиқ – 25 иш кунигача; ажратилган ер участкалари бўйича – 3 иш кунигача.
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
- кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
- кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
- кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).
- Ушбу ҳолатларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
Қоғоз шаклидаги кадастр паспорти Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.
Мавзуга оид
14:44 / 21.05.2025
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази нима билан шуғулланади?
09:18 / 19.05.2025
Кўчмас мулк бозоридаги фаоллик апрель ойида барқарор тикланди
07:59 / 30.04.2025
Тошкент кўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг ўртача нархи пасайди
21:16 / 29.04.2025