Жамият | 17:00 / 26.05.2022
7305
1 дақиқада ўқилади

«Асакабанк» АЖ ва ЕТТБ вакиллик муносабатларини ўрнатмоқда

Фото: Асакабанк

«Асакабанк» АЖ халқаро молия институтлари ва хорижий банклар билан муносабатларни фаол ривожлантириб диферсификация қилмоқда. Бу борада банк йирик халқаро молия институтларидан бири – Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки (ЕТТБ) билан кўп йиллик ҳамкорликка эга.

Ўзбекистон Республикасида ЕТТБнинг фаолиятини янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида «Асакабанк» АЖ ва ЕТТБ ўртасида вакиллик муносабатлари ўрнатилмоқда.

«Асакабанк» АЖ институционал банкинг тажрибасига эга бўлган йирик банк сифатида ЕТТБ учун нафақат анъанавий банк хизматлари, балки Ўзбекистон Республикасида ЕТТБ инвестицияларининг самарадор бошқарувини таъминлаш мақсадида халқаро ғазначилик операцияларини амалга оширишда ҳам ЕТТБ фаолиятини қўллаб-қувватлаш имкониятини яратади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид