Ўзбекистон | 18:22 / 26.05.2022
18864
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 1 гектар ерни 1 млн долларга олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

Тезкор тадбирда икки фуқаро 200 минг доллар олган вақтда ушланган. Уларга нисбатан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши очилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

7 май куни 40 ёшли Шуҳрат исмли фуқаро Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилиб, Янгиҳаёт туманида 1 гектар ерни сотишга ваъда берган 2 нафар шахсга нисбатан чора кўришни сўраган.

ИИББ хабарига кўра, мазкур 2 нафар шахс 200 минг доллар олаётган вақтда коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

Ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ тергов бўлими ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатган.

Мавзуга оид