Жаҳон | 18:54 / 30.05.2022
14126
2 дақиқада ўқилади

Дания Россия гази учун рублда пул тўлаш талабини рад этди

Дания компанияси «Газпром» билан тузилган шартномада рублда пул тўлаш тўғрисидаги шарт кўрсатилмаганини таъкидламоқда. 

Фото: Bloomberg

Даниянинг Ørsted («Эрстед») энергетика компанияси Россия гази учун рублда пул тўлашни рад этди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

«Газпром экспорт» Ørsted компаниясидан рублда пул тўлашни талаб қилмоқда. 

Дания компанияси «Газпром» билан тузилган шартномада рублда пул тўлаш тўғрисидаги шарт кўрсатилмаганини таъкидламоқда. 

«Тўловнинг охирги муддати 31 май ва Ørsted еврода пул тўлашда давом этади. Шу тарзда, «Газпром экспорт» газ етказиб беришни тўхтатиши хавфи мавжуд. Бизнинг тушунчамиз бўйича, бу шартномани бузиш ҳисобланади», — дейилади Ørsted баёнотида. 

Март охирларида Россия президенти Владимир Путин «нодўст» мамлакатлар билан газ савдосини рублда амалга ошириш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Фармонга кўра, бу давлатлар Россиядан олинган газ учун рублда пул тўлаши керак.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид