Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавирус чекловлари бекор қилина бошлади
1 июндан бошлаб Шанҳайда айрим дўконлар ва савдо марказлари ўз фаолиятини тиклайди. Пекин марказидаги савдо мажмуалари ва шаҳар четидаги меҳмонхоналар очилади.
Пекин ва Шанҳай ҳокимиятлари коронавирус тарқалиши сабабли киритилган қатор чекловларни олиб ташлади.
Маълумот берилишича, ўтган суткада мамлакатда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 2936та ҳолат қайд этилган бўлиб, ундан 8таси Пекинда, 6таси Шанҳайда аниқланган. Бир кун аввал бу рақам 6392тани ташкил этганди, деб хабар берди CNBC.
1 июндан бошлаб Шанҳайда айрим дўконлар ва савдо марказлари ўз фаолиятини тиклайди. Жамоат транспорти ҳозирча тўлиқ ишга тушмайди ва шахсий автомобиллар махсус рухсатномасиз ҳаракатлана олмайди. Хусусий компанияларга ўз ишини босқичма-босқич бошлашга рухсат берилди.
Пекин марказидаги савдо мажмуалари ва шаҳар четидаги меҳмонхоналар очилади. Шаҳар транспорти тўлиқ ишга тушди.
Бир ҳафта ичида кўнгилочар парклар, кутубхоналар, музей ва спорт заллари ишга тушади. Ресторанлар ҳозирча фақат таом еткази бериш асосида ишлаши мумкин. Бошланғич ва ўрта мактаблар ўқувчилари масофадан ўқишда давом этади.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025