Жаҳон | 15:14 / 31.05.2022
9308
1 дақиқада ўқилади

Украинада россиялик ҳарбийлар 11,5 йилга қамалди

23 май куни Киевнинг Соломенский суди россиялик ҳарбий Вадим Шишимаринни бир умрга озодликдан маҳрум қилганди.

Фото: AP

Украинада россиялик ҳарбийлар Александр Бобикин ва Александр Иванов 11,5 йилдан муддатга озодликдан маҳрум этилди. Суд уларни ҳарбий жиноятлар содир этишда айбдор деб топди.

Суд жараёни Полтава областида бўлиб ўтди, прокурорлар айбланувчилар уруш анъаналари ва одатларини бузганлиги учун 12 йилга озодликдан маҳрум этишни сўраганди.

Суд мажлисида Бобикин ва Иванов Харков областидаги объектларга ўқ узишда қатнашганига иқрор бўлди.

23 май куни Киевнинг Соломенский суди россиялик ҳарбий Вадим Шишимаринни бир умрга озодликдан маҳрум қилганди. У тинч аҳоли вакилини ўлдиришда айбланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид